Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди

3-саҳифа

image

Бугун, 10 март куни Тошкент шаҳрида Cobalt русумли автомашина пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 16:20 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган.

“ЙТҲ натижасида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарма томонидан қўшимча маълумотлар ҳозирча тақдим этилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманида Damas 2015 йилда туғилган қизалоқни уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг