Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь 2022 10737 1 дақиқа
Бугун, 12 сентябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Cobalt дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 09:00 ларда туманнинг Охангарон кўчасида юз берган. Ҳайдовчи 1978 йилда туғилган М.Р. ишончнома асосида Cobalt русумли, автомашинада ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи кўкаламзорлаштирилган майдончадаги дарахтга урилган. Дастлабки маълумотга кўра, унинг соғлиги ёмонлашган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь