Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди
Local
−
14:07 2124 1 minute
Бугун, 15 октябрь куни Абдулазиз Аҳадович Абдулҳақов Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълумот учун, Абдулазиз Абдулҳақов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида ҳокимлик тизимида қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик соҳаларида қатор масъул лавозимларда ишлаган.
2025 йилдан Тошкент шаҳар “UET Construction” МЧЖ ижтимоий объектларни қуриш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 та туман ҳокими, жумладан, Яшнобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонқулов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All