Тошкентда чинорлар таг-туги билан кесиб кетилди (видео)
Жамият
−
14 Октябрь 2023
6770
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги бир неча чинорлар таг-туги билан кесилгани акс этган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан пойтахт Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Ўрганишлар натижасида видеода акс этган ҳолат Юнусобод туманидаги “Акбаробод” маҳалласи, 3-мавзеси ҳудудида юз бергани аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу дарахтлар табиий омиллар таъсири оқибатида зарарланиб, қуриб қолгани ҳамда ҳозирги об-ҳаво шароитида аҳолининг ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зиён етказиши аниқланган. Потенциал хавфнинг олдини олиш мақсадида дарахтлар туман экологик назорат инспекцияси мутасадди ходимларининг назорати остида кесилган.
Шунингдек, бу бўйича тегишли рухсатнома шакллантирилгани ҳам айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида қурилиш туфайли 500 дан ортиқ дарахт кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.