Тошкентда Chery Malibu’нинг устига чиқиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
17 Октябрь 8446 1 дақиқа
Бугун, 17 октябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Chery русумли автомобиль Malibu русумли автомобилнинг устига чиқиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:20 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида Chery, Malibu-2 ва 2 та Cobalt русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 3 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборганди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар ўқувчи даволаниш учун шифохонага юборилган, 2 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь