Тошкентда BYD 9 ёшли ўқувчини уриб юборди. Қиз вафот этган
3-саҳифа
−
20 Сентябрь
8736Кеча, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида BYD русумли автомобиль мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат соат 13:45 да Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида содир бўлган. 1983 йилда туғилган ҳайдовчи М. А. бошқарувидаги BYD маркали автомобиль 2015 йилда туғилган Л.С.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тиббий муассасага олиб борилаётган пайтда олган жароҳатлари сабаб вафот этди.
“Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов олиб борилмоқда” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
LiveБарчаси