Тошкентда бўш ер қолдими? Кадастр агентлиги жавоб берди
Жамият
−
22 Июль 2023
9623Майдони 432 000 гектарни ташкил қилувчи Тошкент шаҳрида атиги 1-1,5 сотих бўш ер қолган. Бу ҳақда кеча, 21 июль куни Президент ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Агентлик раиси ўринбосари Мирсаид Мирмаҳмудовнинг айтишича, бутун республикадаги каби, Тошкентда ҳам бўш ерлар бор. Фақат кўп эмас.
“Тошкент шаҳрининг асосий ҳудудида бўш ер кўп эмас. Сиз айтаётгандек катталикдаги, ҳатто 10 сотих ер чиқиши қийин. Лекин 1-1,5 сотих ерлар чиқса керак”, деди у.
Шунингдек, кадастр агентлиги масъули Тошкент шаҳрига жорий йил 23 минг гектар ер қўшилганини айтиб, қўшилшган ерлар ҳисобига бўш ерлар кўпайганига ишора қилди. Аммо тез орада улар ҳам “тўлдирилади”.
“Булар ҳозирча тоифаси жиҳатидан қишлоқ хўжалиги ери ҳисобланади ва эндиликда белгиланган тартибда саноат ёки аҳоли пунктлари тоифасига ўтказилади. Мана шундай секин-аста бўш ерлар бўлади”, дея қўшимча қилди Мирмаҳмудов.