Тошкентда бурқа кийиб олган эркак аниқланди
3-саҳифа
−
20 Июнь
26571Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чорсу бозорида аёллар кийимини кийиб олган эркак ушланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Унда айтилишича, бурқа кийиб олган шахс юзини тўсганча пойтахт бўйлаб ҳаракатланаётганда ИИО ходимлари томонидан текширилган. Шу вақт унинг аёл эмас, балки аёллар либосини кийиб олган эркак киши ва Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи П.Б исмли шахс экани аниқланган.
QALAMPIR.UZ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланганда, тез орада бу ҳақда расмий муносабат берилишини маълум қилди.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, юзни тўсиб турувчи кийимларни кийганлик учун жарима белгиланди.
Қонун билан жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсиб юрган шахсга нисбатан БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима қўлланилиши белгиланди. Шунингдек, ушбу ҳолатда тиббий рухсатнома мавжудлиги, ходимнинг иши ушбу вазиятни тақозо этиши каби баъзи истиснолар ҳам мавжуд.