Тошкентда BMW X7 ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
25 Январь
9267Тошкент шаҳри Яккасарой туманида BMW автомашинаси ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Бугун, 25 январь куни соат 11:30 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи 1976 йилда туғилган H.K. бошқарувида бўлган BMW автомашинаси ҳаракат давомида руль бошқарувини йўқотиб, ёритгич устунига бориб урилган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчилари енгил тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси