Тошкентда бировни “подстава” қилмоқчи бўлганлар ўзлари “тузоқ”қа тушди (видео)
3-саҳифа
−
11:46 2415 1 дақиқа
Тошкент вилоятида 2 нафар шахс муқаддам юзага келган келишмовчилик сабабли 2003 йилда туғилган фуқарони қасддан жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида унинг автомашинасига гиёҳванд модда ташлаб қўйишни режалаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Паркент тумани ҳамда Юқори Чирчиқ туманларида яшовчи 1980 ва 1974 йилда туғилган 2 нафар шахс 2003 йилда туғилган фуқаро билан муқаддам юзага келган келишмовчилик сабабли уни қасддан жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида хуфиёна тил бириктирган.
Улар ушбу режани амалга ошириш мақсадида 1996 йилда туғилган фуқарони 500 минг сўм эвазига ёллаган. Режага кўра, у 1,2 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини фуқаронинг автомашинасига ташлаб қўйиши керак бўлган.
Мазкур шахслар режа бўйича гиёҳвандлик моддасини автомашинага ташлаб қўйиш учун бераётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда наркотик тарқатиш билан шуғулланган трансмиллий жиноий уюшманинг 14 нафар турли даражадаги аъзолари қўлга олинган эди.
Live
Барчаси