Тошкентда бир бирига туташ уйларда ёнғин содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 21 сентябрь куни соат 12:56 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Нодира” МФЙ Ҳаваскор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да етиб бориб, ёнғин соат 13:21 да ўраб олинган ва соат 13:32 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган уйларнинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг