Тошкентда бесоқолбозларга қарши намойиш бўлиб ўтди
Жамият
−
28 Март 2021
77348Бугун, 28 март куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида мамлакатда бесоқолбозликни қўллаб-қувватлаётган шахслар ва уларнинг ғояларига қарши намойиш ўтказилди.
Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда ЛГБТ - бесоқолбозлик тарафдорлари Амир Темур хиёбонида намойиш ўтказмоқчилиги ва ҳуқуқларинт ҳимоя қилмоқчи экани ҳақидаги эълон пайдо бўлганди.
Бугун айтилган ҳудудга бесоқолбозликка қарши жамоатчилик вакиллари тўпланиб, ўз қаршиликларини намоён этишди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, ЛГБТга қарши намойишда тахминан 100 дан ортиқ одам қатнашган.
QALAMPIR.UZ мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, ҳудудга ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари, махсус автомобиллар ва автобуслар келтирилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари бесоқолбозликка қарши пикетга тўсқинлик қилмаган.
Аввалроқ, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмий Тошкентга мамлакат Жиноят кодексидан 120-модда – бесоқолбозликни чиқариб ташлаш ва жиноий жавобгарликни бекор қилишни сўраб мурожаат билан чиққанди.
Шундан сўнг, бу масала кун тартибига чиқди ва айни вақтда кенг жамоатчилик томонидн қизғин муҳокама қилиняпти. Бесоқолбозлик бўйича Human Rights Watch сўровига депутат Расул Кушербоев ва Ислом цивилизацияси маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Аброр Мухтор Алий, таниқли олим Мубашшир Аҳмад ҳам муносабат билдирди. Улар бесоқолбозликка оид модданинг жиноят кодексидан чиқариб юборилиши ҳам сиёсий, ҳам диний йўқотишларга сабаб бўлишини урғулаганди.
LiveБарчаси