Тошкентда бекатларга таблолар қайта ўрнатиляпти
Жамият
−
17 Июнь 2019
3079“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий автобус бекатларида “LED” русумли таблолар фаолияти қайта йўлга қўйилди.
Автобуслар ҳаракат жадвалини акс эттирувчи мазкур турдаги таблоларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида бенуқсон ишлаши, уларда узатилаётган маълумотларнинг аниқлиги барча йўловчиларимиз учун бирдек манзур бўлиши шубҳасиз.
Бундан ташқари, “Android” ва “IOS” тизими учун мўлжалланган ҳамда қайта ишланган ва йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга бўлган “Tashbus” мобил иловаси фаолият бошламоқда. Ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилади.