Тошкентда бедарак йўқолган боланинг жасади қудуқдан топилди
3-саҳифа
−
09 Июль
13939Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган 6 ёшли боланинг жасади сув билан тўлдирилган қудуқдан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Аниқланишича, хизмат кўрсатувчи корхона ишчилари томонидан ёрилган иссиқ сув қувурини таъмирлаш мақсадида ковланган чуқур очиқ ҳолатда қолдирилган ва унинг атрофида хавфсизлик тўсиқлари ўрнатилмаган. Оқибатда юқоридаги нохуш ҳолат юз берган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Катта Фарғона каналидан 33 ёшли эркакнинг жасади топилганди.