Тошкентда айрим кўчалар бир ҳафтага ёпилади
Жамият
−
15 Ноябрь 2019 6235 1 дақиқа
Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши доирасида ер ости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота ва Ҳусайний кўчалари оралиғидаги қисми 2019 йилнинг 15 ноябридан 22 ноябрь кунига қадар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Автотранспорт воситаларининг ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилгани ва шу тадбирлар вақтида айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025