Тошкентда айрим автобуслар ҳаракати вақтинча ўзгартирилди
Жамият
−
17 Июль 6497 2 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ йўлининг Беруний кўчаси кесишмасидан Бешқайроғоч кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўлнинг Бешқайроғоч кўчаси чорраҳасига олиб борувчи қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йил 18 июль соат 12:00 дан 22 июлгача ушбу йўл қисми ҳаракат учун ёпилади. Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади:
34-сонли автобус йўналиши
- Шифокорлар шаҳарчаси – Чилонзор метро бекати йўналишида:
- Беруний кўчаси – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
64-сонли автобус йўналиши
- Пахтакор метро бекати – Бирлик мавзеси йўналишида:
- Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
87-сонли автобус йўналиши
- Қора Қамиш 2/4 мавзеси – Чилонзор 30-даҳа йўналишида:
- Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
116-сонли автобус йўналиши
- Шифокорлар шаҳарчаси – Чилонзор буюм бозори йўналишида:
- Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
131-сонли автобус йўналиши
- Олимпия меҳмонхонаси – Дўстлик-2 мавзеси йўналишида:
- Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
147-сонли автобус йўналиши
- Чорсу савдо маркази АШБ – Чинни бозори йўналишида:
- Беруний – Нурафшон – Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
- Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
Ҳаракат давомида муқобил йўллардан фойдаланиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилганди.
Live
Барчаси