Тошкентда айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгарди
Жамият
−
07 Ноябрь 2019
4159Тошкент шаҳрида давом этаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жамоат транспорти ҳаракатига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Хусусан, шу сабаб йўлларда тирбандликлар юзага келмоқда, бу эса жамоат транспорти – автобуслар ҳаракати, улар ўртасидаги интервалларнинг узайиб кетишига олиб келмоқда. Ана шундай муаммоларнинг олдини олиш мақсадида айрим автобус йўналишларига вақтинча ўзгартиришлар киритилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳрининг Янги Сергели йўли ва Чоштепа кўчалари чорраҳаси ёпилганлиги муносабати билан “4-автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 57-,84-,122-автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди.
57-сонли “Эркин қўрғони – Олой бозори” ва 84-сонли “Обод турмуш МФЙ – Гулобод кўчаси” автобус йўналишларининг “Эркин қўрғони” бекатидан ҳаракатланиш йўналиши бир томонлама, яъни, Чоштепа, Янги Сергели йўли кўчалари, ТҲАЙ кўприги ва Янги Сергели йўли кўчаси орқали ўтиб, кейинги ҳаракатни ўз йўналишида давом эттиради. 122-сонли “Карвон бозори – Қўйлиқ М2” автобус йўналишининг “Қўйлиқ бозори” бекатидан ҳаракатланиш йўналиши бир томонлама — ТҲАЙ, Янги Сергели йўли кўчалари, Янги Сергели йўли ва Гавҳар кўчалари чорраҳаси, Янги Сергели йўли ва Чоштепа кўчалари орқали ўтиб, кейинги ҳаракатни белгиланган йўналишда давом эттиради.
Шаҳноза Тўрамуротова