Тошкентда яна автобуслар ҳаракати ўзгарди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида иссиқ сув қувурларини алмаштириш ва Сўғдиёна кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгарди. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, Обиҳаёт кўчасида автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Сўғдиёна кўчасида катта ҳажмли транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Шу сабабли 40, 143 ва 184-сонли автобус йўналишлари ҳаракати жорий йил 19 июлдан 18 августга қадар қуйидагича ўзгартирилади:

40-сонли йўналиш

  • Сергели 12-даҳасидан Қипчоқ – Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади. Сергели йўли ва Обиҳаёт чорраҳасидан ортга қайрилиб, яна Қипчоқ ва Янги Сергели кўчалари орқали қайтади. Тошкент вокзали томонга ҳаракат эса фақат Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари орқали ташкил этилади (Обиҳаёт кўчасига кирмасдан).

143-сонли йўналиш

  • Ҳар икки йўналишда Лутфкор – Янги Сергели – Сергели йўли кўчалари орқали ўзгартирилади (Обиҳаёт кўчасига кирмайди).

184-сонли йўналиш

  • Йўналиш вақтинча Янги Сергели кўчасидаги “Сергели ярмаркаси” бекатигача қисқартирилади (Обиҳаёт кўчасига кирмайди).

Йўловчилардан мазкур ўзгаришларни инобатга олиб, ҳаракат режасини олдиндан тузиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ йўлининг Беруний кўчаси кесишмасидан Бешқайроғоч кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми вақтинча ёпилиши хабар қилинганди. Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобуслар ҳаракати таъмирлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг