Тошкентда аёллар кар-соқов ожизани калтаклади (видео)
Жамият
−
27 Май 2021
19968Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда аёллар жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, кеча, 26 май куни соат 03:15 ларда 102 рақамига тез тиббий ёрдам муассасасидан келиб тушган хабарга кўра, 24 ёшли Моҳизода В. тан жароҳатлари билан келтирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида қуйидагилар маълум бўлди. 24 май куни, 28 ёшли Мумтозбегим Д. ўзининг Миробод туманидаги хонадонида бўла туриб, икки нафар танишлари: 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М. билан бирга 24 ёшли Моҳизода В.га тан жароҳатлари етказишган. Бироқ аёл ўзи тушунтириб бермаган сабабларга кўра, ўзи яшаб келган ушбу хонадондан фақатгина 25 майдан 26 майга ўтар кечаси чиққан. Нукус кўчасида Моҳизода В. ўтиб кетаётган тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, қўл ҳаракатлари билан тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган ва оёғидаги жароҳатларни кўрсатган.
Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида содир бўлган воқеанинг сабаблари батафсил ўрганилади.