Тошкентда аёл электр ўчгани сабабли лифтда қамалиб, вафот этгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
28 Июль 2023
13750Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 32 ёшли аёл электр ўчиб қолгани сабабли лифтда қамалиб қолиб, вафот этгани ҳақидаги хабар тарқалмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 239-уйда ижарада турувчи 32 ёшли Ольга Леонтьева исмли аёл, жорий йилнинг 24 июль куни йўқолиб қолган. Аёлнинг яқинлари унинг йўқолгани ҳақида эълон берган. Кейинроқ маълум бўлишича, у ўзи яшайдиган уйнинг лифтига кирган ва электр ўчиб қолгани сабабли ўша ерда қамалиб қолган. Лифт юқори қаватда тўхтаб қолгани ва бинога ҳали одамлар тўлиқ кўчиб келмагани учун қўшнилари унинг йўқолганини пайқамаган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Аёлнинг жасади кеча, 27 июль куни кечқурун топилган.
Ҳозирча ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан муносабат билдирилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги мамлакатда электр энергиясининг кунлик ва соатлик истеъмоли ҳажми “аномал иссиқ” фонида йиллик рекордларни янгилаганини маълум қилганди.