Тошкентда авторақам қарийб 900 млн сўмга сотилди
Бу қизиқ
−
11 Октябрь 2023
13078Тошкент шаҳрида юридик шахслар учун мўлжалланган 01 777 RRR авторақами 894 млн сўм (75 минг доллар)га сотилди.
Мазкур савдо avtoraqam.uzex.uz онлайн аукционида ўтказилган.
Бу ўтган йилги кўрсаткичдан анча баланд нарх ҳисобланади. 2022 йилда энг қимматга сотилган авторақам 348 млн сўмни ташкил қилган ва у 90 777 UZB рақамига тўғри келган эди.
Маълумот учун, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли яқинидаги 51 хонали ҳовли 32 млрд 619 млн сўмга сотилганди.