Тошкентда автобус ва 2 машина иштирокида ЙТҲ бўлди
3-саҳифа
−
09 Декабрь
1971Кеча, 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида йўловчи автобус ва икки машина йўл-транспорт ҳодисаси содир етди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Юнусобод тумани Бободеҳқон кўчасида содир бўлган. 2002 йилда туғилган Т.Р. бошқарувидаги Tracker-2, 1965 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Matiz ва 1966 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувидаги YUTONG русумли автобус ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Tracker-2 русумли автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Matiz бетон тўсиққа тўқнашиб, ёниб кетганди. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.