Тошкентда бетон тўсиққа урилган Matiz ёниб кетди
3-саҳифа
−
06 Декабрь
2753Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Matiz бетон тўсиққа тўқнашиб, ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 6 декабрь куни соат тахминан 06:50 ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчаси 36-уй қаршисида Matiz русумли транспорт воситасининг 32 ёшли ҳайдовчиси А.А. руль бошқарувини йўқотган ва бетон тўсиққа тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган. Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент шаҳри Юнусобод туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. ЙТҲ оқибатида Volkswagen’да ёнғин чиққан.