Тошкентда автобус тўхтаб турган Nexiа билан тўқнашди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида йўловчи автобуси Nexia билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 10 ноябрь куни соат 8:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи чорраҳасида содир бўлган. 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги 21-сонли йўналишдаги автобус Nexia русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia йўл қатнов қисмининг чап бўлагида ҳеч қандай авария ҳолатини англатувчи белгиларини қўймасдан ва авария чироқларини ёқмасдан тўхтаб турган бўлган. MAN русумли йўловчи автобуси эса эҳтиётсизлик оқибатида енгил машинанинг орқа томонига келиб урилган. 

ЙТҲ оқибатида автобус ва автомобиль бироз шикастланиб, Nexia ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган. 

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ISUZU русумли автобус ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлиши оқибатида енгил машина ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Яшнобод автобус Nexia MAN

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг