Тошкентда автобус симёғочга бориб урилди
3-саҳифа
−
15 Июнь 2022
8161Тошкентда йўловчи ташувчи автобус симёғочга бориб урилди. ЙТҲга уни бошқа енгил автомобиль йўлда сиқиб ўтган сабаб бўлган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 15 июнь куни соат 07:55 ларда содир бўлган.
Қайд этилишича, "7-Автобус саройи" филиали ҳайдовчиси М.А. (1991 йилда туғилган, стажи 2016 йилдан буён) ISUZU русумли, сарой рақами 486 бўлган автобусни 56-йўналишда Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб йўловчиларсиз бошқариб бораётган бўлган. Автобус Халқлар дўстлиги саройи қаршисида пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганида, ўнг томонидан енгил автомобиль кескин сиқиб ўтиши натижасида, ўзидан олдинда тўхтаб турган автомобиль билан тўқнашув содир этмаслик учун автобусни чап томонга бурган ва йўл четидаги темир симёғочга бориб урилган.
Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
LiveБарчаси