Тошкентда ифлос ҳаво яна 10 кун сақланиши мумкин – Ўзгидромет

Бу қизиқ

−

image

Тошкент шаҳрида атмосфера инверсияси яна 10 кун сақланиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Нега ҳаво ифлосланиши кучаймоқда?

Ўзгидрометга кўра, бу жараённи оддий мисол билан тушунтириш мумкин: чанг ва ифлослантирувчи моддалар ҳавога доимий равишда чиқиб турибди. Агар шамол эсмаса, уларнинг тарқалиб кетиши қийинлашади. Ёмғир ёғса ҳам ҳаводаги чанг заррачаларини ювиб туширади.

Шамол ва ёмғир бўлмаган даврда ифлослантирувчи моддалар ҳавода тўпланиб боради. Атмосфера инверсияси эса уларнинг юқорига тарқалишини янада қийинлаштиради.

“Кузатишингиз мумкин, ҳар куни кун исиган вақтда шамол эсиб, чанг тарқаб, ифлосланганлик даражаси нисбатан пасаймоқда. Тонгда ва кечки пайтга келиб инверсия таъсирида чанг тарқалмасдан ифлосланиш даражаси ортмоқда”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шаҳарда автомобиль йўлларига сув сепилиши, иссиқхоналарда филтрлар ўрнатилиши, кўкаламзорлаштириш ишлари, қурилиш майдонларида чанг кўтарилмаслигини назорат қилиш ва бошқалар олиб бориляпти.

Шу билан бирга, атроф-муҳитни ифлослантираётган иссиқхоналар ва саноат корхоналарига рейдлар уюштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳаво ифлосланиши сабаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда фаолият юритаётган 131 та йирик хўжалик юритувчи субъектга атмосферага чиқариладиган зарарли ташламалар миқдорини икки баробарга камайтириш бўйича огоҳлантириш берилгани ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг