Тошкентда адвокат 20 минг доллар билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
14:39
3806Тошкент шаҳрида суд томонидан тайинланган жазони танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 20 минг доллар олган адвокат ва юрист ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати 1999 йилда туғилаган шахсга нисбатан 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Хусусан у тайинланган жазони 4 йил муддатга камайтириб бериш эвазига, ҳар бир йил учун 5 минг АҚШ долларидан, жами 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг юристи ҳам адвокатдан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, банк юристи прокуратура органларидаги қариндоши орқали ёрдам бермоқчи бўлганлиги аниқланиб, ҳозирда бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳолат юзасидан адвокат ҳамда юристга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси