Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллари олган вақтида ушланди (видео)
3-саҳифа
−
17 Январь
8974Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг “Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича” ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м2 ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси муқаддам Жиноят Кодексининг 167-(Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-(Фирибгарлик), 205-(Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан ушланганди.
LiveБарчаси