Тошкентда аҳолига кўчада ниқоб тақиш тавсия қилинди

Жамият

image

Ўзгидромет Тошкент ҳавоси ифлосланганлиги тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда агентлик расмий саҳифаларида хабар берди.

Келтирилишича, бугун, 20 ноябрь куни соат 9:00 ҳолатига кўра, автоматик кузатув станциялари Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашганини қайд этган. Ўзгидромет маълумотларига кўра, майда зарралар – PM2.5 концентрацияси 202 мкг/м³ га етган, бу меъёрдан 3,4 баравар юқори. PM10 кўрсаткичи эса 299 мкг/м³ бўлиб, ҳали рухсат этилган чегарада қолмоқда.

AQAir портали рейтингида бугун, 20 ноябрь куни соат 11:00 ҳолатига кўра, Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхаида 3-ўринда қайд этилган.

Мутахассислар ифлосланишнинг ортишини, кескин ҳарорат ўзгаришлари туфайли юзага келган инверсия билан боғлиқ эканини айтмоқда.  Бундай шароитда зарарли зарралар ерга яқин ҳаво қатламида тўпланиб қолади.

Ўзгидромет пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига очиқ ҳавода бўлиш вақтини қисқартиришни ва кўчага чиқаётганда ниқоб тақишни тавсия қилмоқда.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Ўзгидромет ниқоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг