Тошкентда 9 кишининг номига олинган кредит пулларини “ухлатган” шахс ушланди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь
4031Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида 9 нафар фуқаро номига имтиёзли кредит олиб ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. (муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига жами 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда ўзгалар номига кредит олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган банк бошқарувчиси ўринбосари 7 йилга қамалган эди.
LiveБарчаси