Тошкентда 79 ва 80 ёшли беморлар коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Бугун, 19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 нафарга ошиб, 36 760 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    196 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 139 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
•    57 нафари Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида);
•    32 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
•    3 нафари Қашқадарё вилоятида;
•    2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 79 ёшли М.К. (аёл) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 32 223 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4 292 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг