Тошкентда 75 ёшли эркак коронавирус қурбони бўлди
Жамият
−
01 Август 2020 5587 1 дақиқа
Тошкентда бир ҳафта аввал коронавирус аниқланган эркак вафот этди. Бу расман эълон қилинган 142-қурбон бўлди.
Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли К.Х. (эркак)да жорий йил 26 июль куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025