Тошкентда 50 кишининг Умра пулини “ухлатган” шахслар ушланди
3-саҳифа
−
23 Февраль 2023
8415Тошкентда тадбиркорларга авиачипта банд қилишда ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида фуқаро Ж.Р. ва бошқалар “И.Т.” ва “Т.А.” масъулияти чекланган жамияти раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу МЧЖлар томонидан 50 нафар фуқарони Умра сафарига юборишни ваъда қилган.
Улар “Тошкент-Қувайт-Мадина” йўналиши бўйича авиачипталарни банд қилишга ёрдам бериш эвазига олдиндан тўлов сифатида жами 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси