Тошкентда 5 та йўналишдаги автобуслар русумини ўзгартириш режалаштириляпти

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларидаги йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ҳамда йўловчиларнинг мурожаат ва таклифларини инобатга олган ҳолда, корхоналарга бириктирилган 5 та автобус йўналишларидаги ҳаракат таркиби русумини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Жумладан:

9т-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Тошкент вокзали” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг кўпайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги ўрта ҳажмли SAZ LE-60 русумли автобусларни катта ҳажмли Mercedes Benz автобусларига ўзгартириш;

77-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Маҳаллий аэропорт-3” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли SAZ LE-60 автобусларига ўзгартириш;

41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Чилонзор буюм бозори” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли SAZ LE-60 ва ISUZU автобусларига ўзгартириш;

121-сонли “Юнусобод 9-даҳаси – Чинни бозори” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг кўпайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги ўрта ҳажмли ISUZU русумли автобусларни катта ҳажмли Mercedes Benz автобусларига ўзгартириш;

87-сонли “Чинни бозори – Қора қамиш 2/4-мавзеси” автобус йўналишида йўловчилар оқимининг камайганлигини сабабли, ушбу йўналишдаги катта ҳажмли Mercedes Benz русумли автобусларни ўрта ҳажмли ISUZU автобусларига ўзгартириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 1 та 120-сонли “Келес – Чорсу метроси” автобус йўналишида хизмат кўрсатиш “8-автобус саройи” МЧЖдан “18-автобус саройи” МЧЖга ўтказилади. Ушбу  йўналишда 6 та ISUZU русумли автобуслар тасарруф этилади. Ўзгариш натижасида 120-сонли йўналиш фаолиятини бир маромда ташкил этиш имконияти юзага келади.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made