Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
18 Июнь 2023
7814Бугун, 18 июнь куни Тошкент шаҳри Бектемир туманида 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 12:20 ларда Бектемир тумани Қўйлиқ кўприги устида Ш.Р. (28 ёш) бошқарувидаги Cоbalt, З.А. (33 ёш) бошқарувидаги Lacetti, М.Т. (28 ёш) бошқарувидаги Spark, А.Х. (32 ёш) бошқарувидаги Nexia 2 ва А.К. (70 ёш) бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналар иштирокида бир йўналишда кетма-кет йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.
Дастлабки хабарларга кўра, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Шунингдек, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Учтепа туманида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси