Тошкентда 5 та машина иштирокида “авария” бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 19 июнь куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, ҳодисада 1970 йилда туғилган З.Ш. бошқарувида бўлган Cobalt, 1984 йилда туғилган З.Д. бошқарувидаги Nexia-3, 1984 йилда туғилган З.С. бошқарувида бўлган Toyota, шунингдек, 1990 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Tahoe ва 1958 йилда туғилган Н.И. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашиналар иштирок этган. 

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг