Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
08 Октябрь
4732Кеча, 7 октябрь куни Тошкент шаҳрида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат соат 22:10 ларда Учтепа тумани Лутфий кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган И.И. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашинаси, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи аёл А.Х. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси, 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Б. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситаси, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси, ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Х.Ҳ. бошқарувидаги YUTONG русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
“ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни Наманган вилоятида мактаб ва техникум ўқувчилари бошқарувидаги Gentra ҳамда юк машинаси ўртасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.