Тошкентда 48 ёшли аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Жамият
−
01 Октябрь 2020
21069Тошкент шаҳрида аёл 4-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 48 ёшли аёл Чилонзор тумани “Боғзор” маҳалласидаги уйининг ойнасидан тушиб кетган. Таъкидланишича, аёл ойна юваётган вақтда қулаган.
Суриштирувлар натижасида аёл воқеа содир бўлган вақтда спиртли ичимлик таъсирида экани аниқланган. Ҳозирда аёл шифхонада экани айтилмоқда. Маст ҳолатда бўлгани сабабли мувозанатни йўқотган В.М. ҳеч кимга эътирози йўқлигини билдирган.
В.М. яқинда биометрик паспорти, хорижга чиқиш паспорти ва бошқа ҳужжатлари бўлган пакетни йўқотгани сабабли Чилонзор тумани МваФРБ ходимлари уни бўлибгача олиб бориб, биометрик маълумотлар олингандан сўнг қайтариб уйига етказиб қўйишган.