Тошкентда 40 кг гиёҳвандлик воситасини четга чиқармоқчи бўлганлар ушланди(видео)
3-саҳифа
−
06 Апрель 2023
6868Пойтахт Тошкентда қарийб 40 кг гиёҳвандлик воситасини бошқа давлатга ўтказмоқчи бўлган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳамда 1 нафардан Тожикистон ва Қозоғистон Республикалари фуқаролари ушланган. Улардан 12 кг 800 грамм “опий” ва 27 кг 50 грамм “гашиш” наркотик моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Аниқланишича, Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу гиёҳвандлик воситалари республика ҳудуди орқали бошқа давлатга олиб чиқиб кетилиши керак бўлган.
Қўлга олинган мазкур шахслар ДХХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ДХХ баёнотида.
LiveБарчаси