Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
05 Март
5686Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Кеча, 4 март куни соат 21:00 ларда Олмазор тумани Жарариқ кўчаси 11-уй қаршисида (вояга етмаган) ҳайдовчи 2008 йилда туғилган Қ.С. бошқарувида бўлган Spark, 1984 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2 ҳамда 2000 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур ЙТҲда Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Шунингдек, Spark ҳайдовчиси ва 1 нафар 2009 йилда туғилган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 28 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомобилда 2 нафар пиёдани уриб юборганди.
LiveБарчаси