Тошкентда Nexia икки пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
29 Февраль
5011Кеча, 28 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ҳайдовчи Nexia 3 русумли автомобилда 2 нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.
Воқеа соат 10:20 ларда Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида содир бўлган. 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Б.З. Nexia 3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар 1968 йилда туғилган К.Р. ва 1972 йилда туғилган Ш.Р. лар тан жароҳат олган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 февраль куни Тошкент шаҳрида King Long русумли автобус ва Tracker автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди.
LiveБарчаси