Тошкентда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 31 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Ҳодиса туманнинг Сеул кўчасида соат 22:45 ларда рўй берган. 2002 йилда туғилган М.Г. бошқарувида бўлган Cobalt, 1994 йилда туғилган М.П. бошқарувида бўлган Nexia 3 ва 1982 йилда туғилган Д.Б. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашиналар тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган М.Г. ва Nexia 3 русумли автомашина ҳайдовчиси 1994 йилда туғилган M.P.lar тан жароҳати олгани сабабли шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни соат 00:10 ларда Чилонзор туманида BMW, Matiz, KIA ва Malibu 2 русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг