Тошкентда яна 4 та машина тўқнашди
3-саҳифа
−
25 Март
5703Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 24 март куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Тахтагул-КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасида BMW ҳайдовчиси ҳаракат давомида Matiz'нинг орқа қисмига бориб тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг BMW автомобили KIA'нинг чап томонига урилган, тўқнашув зарбидан эса KIA автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu 2 билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси, шунингдек KIA автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси тан жароҳат олган, уларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 6 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
LiveБарчаси