Тошкентда 3-синф қизларга шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь
6860Тошкент шаҳрида 3-синфда ўқийдиган қизларга шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 15:30 ҳамда 16:00 оралиғида Тошкент шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирига ўқувчилар робототехникадан таҳсил олиш учун борган. Бу фандан таълим бераётган ўқитувчи дарс жараёнига келган 3-синф қизларининг қўл-оёқларини ва баданини ушлаб, шаҳвоний ҳаракатлар содир этган.
Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1- моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар қилмишидан афсусда эканини, мазкур ҳолат тасодифан юз берганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалганди.
LiveБарчаси