Тошкентда 24/7 форматда фаолият юритадиган “Китоб кўчаси” ташкил этилади

Жамият

image

Пойтахтдаги “Мовий гумбазлар” хиёбони ҳудудида “Китоб кўчаси” ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 279-сонли қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган “Мовий гумбазлар” хиёбони ҳудудида 24 соат давомида, туну кун фаолият юритадиган “Китоб кўчаси” ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга келтирган ҳолда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, очиқ майдонда турли маданий-маърифий ва оммавий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилади.

Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорда лойиҳани 2026 йил декабрь ойига қадар амалга ошириш режалаштирилган. Масъул ташкилотлар этиб эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш ва атмосфера ҳавосининг меъёрдан ортиқ ифлосланишининг олдини олиш мақсадида танланган 310 гектар ер майдони Тошкент давлат ўрмон хўжалигига ажратилиши хабар қилинганди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг