Тошкентда 200 кишини чув туширган “Аҳмадбой” қамалди
3-саҳифа
−
23 Май 2023
23295Тошкент шаҳрида 200 нафар фуқарони 15 миллиард сўмга чув туширган МЧЖ раҳбарига нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Маълум қилинишича, судланувчи жиноий шериклари билан 200 дан зиёд фуқаронинг ишончига кириб, автомашина ва турар жойлар олиб бериш мақсадида алдаб, ўзлари тузган МЧЖ ҳисоб рақамидаги катта миқдордаги пулларни тушириб олган ва ўз мақсадлари йўлида ишлатиб юборган.
Фуқароларнинг билдиришича, жамият “пеня” йўқлиги, фоиз ставкалари деярли мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни тарқатиб аҳолининг диний эътиқодидан фойдаланиб, уларни алдаган. Рибо йўқлигини айтиб, исломий тарафдан ишончига кириб олган.
Хабарга кўра, судланувчи жиноий шериги билан олдиндан тил бириктириб, 2022 йилнинг 10 январь куни Чилонзор туманида МЧЖ ташкил этган. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, ушбу жамиятни таниқли блогерлар ёрдамида реклама қилиб, ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи фирма сифатида кўрсатишга эришган.
Келтирилишича, жабрланувчиларга етказилган зарар миқдори 15 миллиард сўмни ташкил этади. Жиноий гуруҳнинг бир нафари жазо тайинлаш учун судга олиб келинган. Унинг жиноий шерикларидан бири қидирувга берилиб, қолганларига нисбатан иш алоҳида юритиш учун ажратилган.
Судланувчи Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь