Тошкентда 20 нафардан ортиқ бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун,17 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. 2 нафар фуқаро Шаржа-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда БААдан олиб келинган, 12 нафар фуқаро Тожикистондан келган ва 1 нафари узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчиси бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган. Уларнинг барчаси карантинга олинган ва коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган.

Соғайганларнинг орасида 6 нафардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан, 5 нафари Сурхондарё вилоятидан, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан ва 1 нафари Хоразм вилоятидан. Улардан 13 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 709 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 733 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2245 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг