Тошкентда 2 киши итларнинг устига машинасини ҳайдади
3-саҳифа
−
14:23 2635 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 2 нафар фуқаро автомашинасини кучукларнинг устига ҳайдаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 апрель куни тахминан соат 23.00 ларда Учтепа туманидаги бозорларнинг бирида қоровул бўлиб ишловчи 1997 йилда туғилган Т.М. ва 1996 йилда туғилган М.Д. лар ўзларининг автомашиналарини кучукларнинг устига ҳайдаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида доимий равишда ит сўйиб келган 2 нафар эркак ушланган эди.
Live
Барчаси