Тошкент вилоятида доимий ит сўйиб келганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида доимий равишда ит сўйиб келган 2 нафар эркак ушланди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 27 февраль куни юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 2 нафар эркак итларни сўяётган бўлган. Ушбу шахслар доимий равишда итларни сўйиб келаётганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатдан хабар топган фуқаролар эса дарҳол ички ишлар ходимларига хабар берган. 

Бошпанасиз итларга шафқатсиз муносабатда бўлган ушбу шахслар нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб судга тақдим этилган.

Жиноий ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг қарори билан ҳуқуқбузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларини содир қилганликда айбли деб топилиб, ва уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ит боласининг қулоқларини ваҳшийларча узиб ташлаган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ангрен ит сўйганлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг