Ит боласининг қулоқларини ваҳшийларча узиб ташлаган шахс ушланди (видео)
Crime
−
21 February 17005 1 minute
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс кичик ит боласининг қулоқларини ваҳшийларча узиб ташлагани акс этган видео тарқалди. Видеода қонунбузар ит боласини қулоқларидан ушлаб бир неча марта айлантирганИ ва унинг қулоқларини узиб олгани акс этган. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс тегишли ходимлар томонидан ушланган. Воқеа Сурхондарё вилоятида содир бўлгани аниқланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро ўз итини боқиб, парваришлаб, сўнг сўйиб егани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All